CPSS имтиҳонига ўзбек тилида тайёргарлик
Халқаро AAOIFI Шариат стандартлари бўйича CPSS имтиҳонига пухта тайёрланинг.

Бу ҳолат сизга танишми?
Ислом молияси соҳасида карьера қуришни ва халқаро сертификат билан даражангизни тасдиқлашни истайсизми?
AAOIFI стандартларини қуруқ ёдлаш эмас, моҳиятини тушуниб амалиётда қўллашни хоҳлайсизми?
CPSS'га инглиз ёки араб тилида тайёрланишга вақт кетяпти-ю, моҳият тўлиқ етиб бормаяптими?
«Ўзбек тилида бўлганида, моҳиятини анча яхши англардим» деб ўйлайсизми?
Курс якунида нимага эришасиз
Мавзулар ўзбек тилида тушунтирилиб, CPSS имтиҳонига пухта тайёргарлик кўрасиз.
AAOIFI стандартларининг мазмуни ва уларнинг амалий қўлланилишини ўрганасиз.
CPSS сертификатини олиш жараёни ва имтиҳон йўл-йўриқларини аниқ билиб оласиз.
Стандартларнинг моҳиятини ўзбек тилида содда ва тушунарли тарзда ўзлаштириб оласиз.
Бу курс нега керак?
Халқаро стандартлар ўз тилингизда
AAOIFI шариат стандартлари ўзбек тилида содда ва тушунарли шарҳлаб берилади — моҳиятни тўлиқ англайсиз.
Нуфузли халқаро сертификат
CPSS — AAOIFI ташкилоти ишлаб чиққан, Ислом молиясида профессионал даражангизни тасдиқловчи сертификат.
Мустаҳкам карьера
CPSS — Ислом молиясидаги кейинги профессионал босқичлар (CSAA, CIPA) учун мустаҳкам пойдевор.
Тажрибали устозлардан ўрганинг
AAOIFI Молия Кенгаши аъзосидан тўғридан-тўғри билим олинг.
Асосий маълумотлар
1-август, 2026
Шанба ва якшанба
15 ҳафта — 30 та дарс
Гибрид: онлайн + офлайн (Тошкент)
9 модул — йўналишлар бўйича
Ислом молияси асослари
- Рибо ва асосий тақиқлар
- Ислом шартнома ҳуқуқи
- Ғарар назорати (SS 31)
- Валюта савдоси (SS 1)
Исломий молиявий шартномалар
- Муробаха (SS 8)
- Таварруқ (SS 30)
- Салам ва Истисно
- Ижара (SS 9)
Хизматлар ва шерикчилик
- Вакала — вакиллик (SS 23, 46)
- Жуъала (SS 15)
- Мушорака (SS 12)
- Музораба (SS 13)
Ихтиёрлар ва ваъдалар
- Урбун — гаров пули (SS 53)
- Бекор қилиш ихтиёрлари
- Бир ва икки томонлама ваъда (SS 49)
- Қайта сотиб олиш (SS 58)
Кафолатлар, аккредитив ва раҳн
- Кафолатлар (SS 5)
- Ипотека ва раҳн (SS 39)
- Ҳужжатли аккредитив (SS 14)
- Инвестиция менежери масъулияти (SS 56)
Қарз муносабатлари
- Қарзлар сотуви (SS 59)
- Ҳавола (SS 7)
- Банкротлик (SS 43)
- Қарз (SS 19)
Исломий ижтимоий молия
- Закот (SS 35)
- Вақф (SS 60)
- Имтиёз шартномалари (SS 22)
- Арбитраж (SS 32)
Исломий банкчилик
- Банк хизматлари (SS 28)
- Тўлов карталари (SS 61)
- Синдикат молиялаштириш (SS 24)
- Ликвидлик (SS 44)
Исломий молиявий бозорлар
- Сукук (SS 17/62)
- Акция ва облигациялар (SS 21)
- Индекслар (SS 27)
- Исломий суғурта (SS 26)
30 та дарснинг батафсил режаси
Ҳар бир модулни очиб, дарс саналари ва AAOIFI шариат стандартлари билан танишинг.
Соҳани мутахассислардан ўрганинг

Хондамир Нусратхўжаев
Халқаро исломий молия ва банкинг эксперти
2016–2023 — AAOIFI Молия Кенгаши аъзоси. Халқаро молияда 26 йиллик тажриба: 15 йил «Big Four» компанияларида, 11 йил халқаро исломий банк тизимида. AAOIFI молиявий ҳисоб стандартлари ҳаммуаллифи.
ACCA · CSAA · CIPA (AAOIFI) · CIAE
Мухторжон Акрамов
Мезон Таълим директори — курснинг бош тренери
Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси магистри ва собиқ ўқитувчиси. Ислом молияси ва ҳуқуқи бўйича 5 йиллик тажриба. Туркия ва Қатарда халқаро AAOIFI дастурларида қатнашган.
Халқаро AAOIFI CPSS сертификати соҳиби
Музаффар Хуснидинов
Мезон Кенгаши МЧЖ директори
Certified Shariah Advisor and Auditor (CSAA, AAOIFI), Certified Waqf Practitioner. MBA (Finance) — Korea University Business School. UNDP Green Sukuk миллий консультанти. Big4 (PwC, Deloitte) аудит ва консалтинг тажрибаси.
CSAA (AAOIFI) · Waqf Practitioner · CAPФақат дарсдан кўра кўпроқ
61 та шариат стандарти — кенг ва тизимли қамров
Стандартлар моҳияти ўзбек тилида содда шарҳлаб берилади
Синов имтиҳони ва имтиҳонга тайёргарлик йўл-йўриқлари
Муваффақиятли якунлаганлар учун махсус сертификат
Барча жонли дарсларнинг видео ёзувлари
Онлайн савол-жавоб гуруҳи ва курс материаллари
Натижалар гапирсин
Инглиз тилида ўтказилган CPSS тайёрлов курсидан муваффақиятли сертификат олганлардан.
Катта раҳмат! Сизларнинг кўмагингиз ва йўл-йўриқларингизга чин дилдан миннатдормиз. Тайёрлов курсингиз бўлмасайди, имтиҳондан ўтишимиз жуда қийин бўларди. Ҳамма нарса учун яна бир бор раҳмат!
CPSS имтиҳонидан ўтган битирувчимиз
Гуруҳимни табриклаб, ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шубҳасиз, бу курс сертификат олишда ҳал қилувчи рол ўйнади. Билим тарқатишни ва ҳисса қўшишни тўхтатманглар!
CPSS имтиҳонидан ўтган битирувчи
Ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман — имтиҳондан ўтиш учун керак бўлган ҳамма нарсани қилдингиз. Энди менинг тушунчаларим ва мақсадим бор — ин ша Аллоҳ, имтиҳондан ўтаман.
Курс тингловчиси
Жойингизни банд қилинг!
Ариза қолдиринг — биз сиз билан боғланиб, курс тафсилотлари ҳақида маълумот берамиз.